avatar
Куч
300.62
Рейтинг
+127.84

Мақолалар

Тошкент ислом университетида бўлиб ўтган хайрия ҳашаридан лавҳалар

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 12 августдаги фармойишига мувофиқ  22-23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди. Унда Тошкент ислом университети жамоаси ҳам фаол иштирок этди. Қуйида кўтаринки руҳда ўтган мазкур хайрли тадбирдан фотолавҳалар тақдим этилади.

Тошкент ислом университети жамоаси умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этди

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 12 августдаги фармойишига мувофиқ 22-23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди. Унда Тошкент ислом университети жамоаси ҳам фаол иштирок этди.
Эрта тонгдан университет ҳудуди мустақиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, юрт ободлигига муносиб ҳисса қўшиши  мақсадида ташриф буюрган  профессор-ўқитувчилар, ходим ва талабалар билан гавжум бўлди.

Ўзбекистон – бахтиёрлар диёри

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
Президентимиз  Ислом Каримов 9 май– Хотира вақадрлаш куни муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатда яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида АҚШнинг Колумбия университети социологлари томонидан“Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари” мавзусида ўтказилган тадқиқот натижаларига эътиборни қаратди.  Унга кўра  Ўзбекистон“Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари” рейтингида158 мамлакат орасида44-ўринни, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ўртасида эса биринчи ўринни эгаллаган.
World Happiness Report – деб номланувчи мазкур ҳисобот Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон банки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти каби нуфузли муассасаларнинг статистик маълумотлари ва ижтимоий тадқиқотлар натижалари асосида тузилган. 2012-2014 йилларни қамраб олган бу галги рейтингда ҳаёт фаровонлигини таъминлайдиган энг муҳим соҳалар бўйича қирқдан ортиқ параметрлар қиёсий таҳлил қилинган. Уни тайёрлашда иқтисодиёт, сиёсат, психология, статистика, соғлиқни сақлаш, жамиятшунослик соҳаларида иш юритувчи мутахассислар, таҳлилчилар ҳамда мустақил экспертлар иштирок этган.

9 май - Хотира ва қадрлаш куни арафасида "Исломда кексалар қадри" китоби тақдимоти ўтказилди

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
 2015 йил 7 майда Тошкент ислом университетида Исломшунослик илмий тадқиқот маркази муаллифлар жамоаси: т.ф.н., доц. И.Усмонов, К.Шермуҳамедов, Ш.Жўраев, А.Алимов, Д.Турдиева, Н.Тўйчиева, З.Улуғбекова С.Сиддиқов, Ж.Шодиев, О.Эрназаровлар томонидан нашр қилинган “Исломда кексалар қадри” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси йўлида тайёрланган мазкур китоб 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрам арафасида ёши улуғ фахрийларимиз учун чинакам совға бўлди. Сабаби, “Исломда кексалар қадри” рисоласи “Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш – улуғ қадрият” номи остида университетда ўтган уч авлод учрашувида қатнашган уруш ва меҳнат фахрийларининг ҳар бирига тарқатилди.

ФОТОНИГОҲ: Тошкент ислом университети манзаралари (Retrica)

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
Тошкент ислом университетида дунёвий ва диний фанлардан таълим олиш билан биргаликда ҳар томонлама баркамол, етук мутахассис бўлиш учун барча шароитлар яратилган. Талабалар дарсдан кейинги вақтларини мароқ билан ўтказишлари учун спорт, санъат, фан ва ҳунар тўгараклари, теле ва радиостудия ташкил этилган. Қуйида Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналишининг фаол талабаларидан бири Раъно Вафоеванинг фотография соҳасида илк ижодларидан бири тақдим этилмоқда. Ёш истеъдод эгасининг ижоди сизни бефарқ қолдирмайди ва унга муносиб баҳо берасиз, деган умиддамиз.

Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
Маълумки, ислом дини ҳамиша инсонларни покликка, эзгуликка, яхшилик қилишга чақиради. Зулм‑зўрлик, тажовузкорлик, бузғунчилик каби салбий иллатлар ислом динига мутлақо ёт бўлган тушунчалардир. Чунки, ҳар бир дин инсонларни эзуликка чорлайди ва ҳеч бирида ёмонликка бошловчилик хусусияти йўқ. Аммо, афсуски, ислом динидан, умуман, диндан баъзи инсонлар маънавий такомилида эмас, балки ўз манфаатлари, мақсадлари йўлида фойдаланаётганлиги, аянчли ҳолдир.

“Шу азиз Ватан - барчамизники” мавзуида олимлар, ёзувчи-шоирлар ва санъат намоёндалари иштирокида ўтган маънавий-маърифий тадбир (ФОТОЛАВҲАЛАР)

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
2015 йил 28 апрелда Тошкент ислом университетида «Шу азиз Ватан — барчамизники» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази масъул ходими М.Юнусов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби А.Алимбеков, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Фарида Афруз, эстрада хонандаси Шуҳрат Дарё, Тошкент ислом университети маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори У.Ғафуров ҳамда университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этдилар. Қуйида тадбир фотолавҳалари тақдим этилмоқда. Суратларни Тарих йўналиши 2-курс талабаси Абдуваҳҳоб Тўхтаназаров тасвирга туширган.

“Шу азиз Ватан - барчамизники” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
2015 йил 28 апрелда Тошкент ислом университетида «Шу азиз Ватан — барчамизники» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази масъул ходими М.Юнусов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби А.Алимбеков, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Фарида Афруз, эстрада хонандаси Шуҳрат Дарё, Тошкент ислом университети маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори У.Ғафуров ҳамда университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этдилар.

Буюк аждодларга эҳтиром

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
2015 йил 15 апрелда шаҳримизнинг мўътабар даргоҳларидан бири бўлган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ўзбекистонда сталинча қатағон қурбонларга учраган ва фаолияти кам ўрганилган фан, маданият ва жамоат арбобларининг фаолияти ва илмий-маърифий, ижодий меросининг истиқлол йилларида ўрганилиши” мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда таниқли олимлар, профессорлар, фан докторлари, адабиётшунослар, олий ўқув юртларининг устоз ва мураббийлари, маҳалла нуронийлари, шунингдек, Тошкент ислом университети Ислом тарихи ва манбашунослиги йўналиши талабалари ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетидан ташриф буюрган талаба ёшлар қатнашдилар.